АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер Вашингтонда сотиб олиш учун янги уй топди, деб ёзади «ТАСС». Улар декабрда Нью-Йоркдан Вашингтонга кўчиб ўтишга қарор қилган эди.
The Washingtonian нашри қимматбаҳо уй-жой сотиш бўйича маҳаллий агентликлардан бирига таяниб ёзишича, уч фарзандли эр-хотин аллақачон барча зарур ҳужжатларни имзолаб бўлган. Иванка Трамп ва Жаред Кушнер нуфузли Калорама туманида, АҚШ маъмуриятининг амалдаги раҳбари Барак Обама кўчиб ўтишга қарор қилган жой яқинида яшайди. АҚШнинг 44-президенти аввалроқ ишни янги президентга топширгач, рафиқаси Мишель ва кенжа қизи Саша билан, у мактабни битиргунига қадар Вашингтонда яна бир неча йил яшашга қарор қилган эди.
Иванка ва Жаред яшайдиган уч қаватли данғиллама уйда олтита ётоқхона бор. Уйнинг нархи 5,5 миллион долларга тенг.
Изоҳ (0)