2017 йил 1 январидан эътиборан Ўзбекистонда республикада ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотлари, спирт ва пиво учун акциз солиғи оширилади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Янги ставкалар Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига биноан ўрнатилади.
Ҳужжатга кўра, 2017 йил 1 январидан тайёр маҳсулотдаги этил спиртининг 1 декалитри учун акциз солиғи 6275 сўмни (+25 фоиз), табиий винолар учун 6358 сўмни (+5 фоиз) ташкил этади.
Бошқа турдаги виноларнинг 1 декалитри учун акциз солиғи 10 минг сўмгача (+20 фоиз), коньяк учун 58265 сўмгача (+26,9 фоиз), ароқ ва бошқа шу турдаги алкоголь маҳсулотлари учун 54057 сўмгача (+25 фоиз), пиво учун 6416 сўмгача (+25 фоиз) ўсди.
Спирт миқдори 40 фоиздан ошадиган коньяк учун акциз солиғи 1 декалитр тайёр маҳсулот учун 96006 сўм миқдорида, спирт таркиби 40 фоиздан ошадиган ароқ ва шу турдаги бошқа алкоголь маҳсулотлари учун акциз солиғи эса 1 декалитр тайёр маҳсулот учун 89071 сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)