Тошкентда метрополитенга йўловчиларни жалб этиш учун ер устида шаҳар ва шаҳар атрофи жамоат транспорти йўналишларини оптималлаштириш устида иш олиб борилмоқда. Бу Ўзбекистон Президентининг «Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради «Газета.uz».
«Тошкент метрополитени» унитар корхонаси томонидан амалга оширилаётган ташишлар рентабеллигини ошириш учун ер усти транспорт турлари метро йўналишларини қайтаришига йўл қўймаслик, метро бекатларига йўловчиларни элтувчи айрим йўналишлар масофаси ва ҳаракат чизмасини ўзгартириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, метро бекатлари яқинида транспорт йўналишларининг якуний пунктлари қурилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига киргани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)