Якунига етаётган ҳафта давомида камида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида икки марта автомобилларнинг устига дарахт ағанаши ҳолати кузатилди. Бу ҳақда ўзбекистонлик автоҳаваскорларнинг Facebook’даги гуруҳларида фотохабарлар қолдирилган.
27 декабрь куни эълон қилинган фотохабарда Hyundai автомобили устига бир дарахт бутун бўй-басти билан ағанаганини кўриш мумкин. Ҳодиса Тошкент шаҳридаги мавзелардан бирида юз берган.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, ўша тонгда кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилган ва, «афтидан, дарахт бу босимга бардош бера олмаган».
29 декабрь куни Чирчиқ шаҳрида «Жигули» автомобилининг устига дарахт ағанаган. Фойдаланувчилар қайсидир маънода автомобиль эгасининг омади келганини қайд этган — дарахт шундай қулаганки, унинг пояси «Жигули»га камардек тушиб қолган.
Мазкур сурат остида фойдаланувчилардан бири шундай коммент қолдирган: «Сиз бу суратда беғараз дўстлик намунасини кўришингиз мумкин: чарчаган дарахт мизғиб олишга ҳаракат қилган, машина эса, дўсти ҳўл асфальтда музлаб қолмаслиги учун, ғамхўрлик қилиб, унга белини қўйиб берган».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)