Тошкентнинг Сергели туманидаги автотураргоҳлардан бирида ер ўпирилиши юз берди. Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида қолдирилган фотохабарга кўра, ҳодиса оқибатида Spark автомобили ерга ботиб қолган.
Spark эгаси ҳисобланган аёлнинг маълум қилишича, у уйи олдидаги янги ташкил этилган автотураргоҳда машинасини қолдирган. Маълум вақт ўтиб, сигнализацияси ишлаб кетганидан сўнг кўчага чиққан ва машинаси ерга ботиб қолганини кўрган.
Аёлни сигнализацияни ишга тушириш орқали чақирган ҳайдовчиси ўз Lacetti’си ва бошқа одамларнинг кўмаги билан Spark’нинг ботиқдан чиқиб олишига ёрдам берган. Spark эгаси Facebook’да уларга миннатдорчилик билдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)