Тошкентдаги Сергели машина бозори («Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» компанияси) тўрт кун ишламайди.
Компания томонидан тарқатилган билдиришномага кўра, бозор кузатув кенгашининг 24 декабрдаги баённомасига асосан 2016 йилнинг 30—31 декабрь ва 2017 йилнинг 1 январь кунлари санитария кунлари деб эълон қилинган ҳамда Янги йил байрами муносабати билан бу кунларда бозор вақтинча фаолият кўрсатмайди.
«Kun.uz» интернет-нашрининг қўшимча қилишича, Сергели машина бозорида душанба ҳар доим дам олиш куни ҳисобланган, шу сабабли бозор 2 январь, душанба куни ҳам ишламайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 29 декабрдаги фармойишига мувофиқ, 2017 йилнинг 2 январи дам олиш куни деб эълон қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)