Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида олд томони тюнинг қилинган Chevrolet Malibu автомобилининг сурати эълон қилинди.
Автомобиль эгаси Malibu’нинг радиатор панжарасини ўзгартирган — ташқи таъсир натижасида автомобиль олд томондан Mercedes-Benz моделларига ўхшаб қолган.
Фойдаланувчилар ташқи кўриниши ўзгарган Malibu’га «Мерсалибус», «Малибдес», «Малибенс» каби таърифлар берган.
Аввалроқ Самарқандда Cobalt’ни олд томондан BMW’га ўхшатиб қўйишгани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинроқ тошкентлик автоҳаваскорлар Chevrolet Cobalt автомобилига Mercedes моделларига хос кўриниш тақдим этган эди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)