Туркия шимолидаги Синоп шаҳрида йўловчи автобуси жарликка тушиб кетди, деб ёзади «ТАСС» Haberturk телеканалига таяниб.
Камида беш киши ҳалок бўлди, яна кўплаб кишилар яраланди.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳайдовчи қор ёғаётгани ва йўлнинг муз билан қоплангани туфайли транспорт воситаси устидан назоратни йўқотган.
Изоҳ (0)