Дунёнинг энг бадавлат кишилари бойлиги Буюк Британиядаги референдумда Евроиттифоқдан чиқиш тарафдорлари ғолиб бўлган, америкаликлар эса Дональд Трампни янги президент сифатида сайлаган бир йилда 237 миллиард долларга ошди, дея хабар бермоқда «Ведомости» Bloomberg’га таяниб.
27 декабрь ҳолатига кўра, дунёнинг 500 нафар энг бой кишилари давлати Bloomberg томонидан 4,4 триллион долларга баҳоланди, бу йил бошидагига нисбатан 5,7 фоизга кўп демакдир.
2016 йилда Berkshire Hathaway инвесткомпанияси эгадоши ва раҳбари Уоррен Баффет энг кўп пул ишлаб топди, у ўз давлатини 19 фоизга оширишга муваффақ бўлди. Натижада у 74,1 миллиард доллар билан Bloomberg версияси бўйича жаҳоннинг энг бой кишилари рейтингида иккинчи ўринга қайтадан чиқиб олишга эришди. Рейтингнинг биринчи поғонасини эса Microsoft асосчиси Билл Гейтс 91,5 миллиард доллар билан банд қилишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)