Ироқ ОПЕК келишуви доирасида 2017 йил 1 январдан нефть қазиб олишни кунига 210 минг баррелга камайтиришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат нефть вазири Жаббор ал-Лоибий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бағдод ОПЕК ва ташкилотга аъзо бўлмаган йирик ишлаб чиқарувчи давлатлар ўртасидаги келишувларга риоя этади. Биз дунё нефть бозори барқарорлиги, ортиқча хом ашё қисқартирилишига интилмоқдамиз. Келишувга эришилгани эълон қилинганидан бери нефть баҳоси ошиб бораётгани тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимиздан далолат беради. Томонлар унга тўлиқ амал қилса, нефть нархи баррели учун 60 долларга етади», — дея таъкидлади Ал-Лоибий.
Маълумот учун, Ироқ ОПЕКдаги хом ашё ишлаб чиқариш ҳажми бўйича иккинчи давлат ҳисобланади. Ноябрда мамлакатда суткасига 4,56 миллион баррель нефть қазиб олинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)