Хитой шимолидаги Ляонин провинциясида жойлашган банклардан бири яқинига ўрнатилган кузатув камераси кўчада 25 минг юань (тахминан 3570 доллар) пули сочилиб кетган эркакка ўткинчилар ёрдам бериб, пулини йиғиб берганини қайд этди, деб ёзади TJournal.
Банкдан чиқиб, Гао исмли эркак итини қўлида тутиб тура олмади, у билан бирга эса кўп миқдордаги купюралари ҳам ерга тушиб кетди. Аммо бир неча эпчил ўткинчилар пулни тезгина йиғиб олишга ёрдам берди ва уни Гаога топширди.
Эркакнинг ўзи ўткинчиларнинг бундай яхшилигидан довдираб қолди ва уларга миннатдорлик сўзларини билдирди.
Изоҳ (0)