Россиялик хакерларнинг Fancy Bear сифатида машҳур бўлган APТ28 гуруҳи Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)га киберҳужумни амалга оширган, дея хабар бермоқда «РБК».
ЕХҲТ киберҳужумга учраганини ташкилотнинг расмий вакили тасдиқлади. «Ҳужум уюштирилганини биз ноябрь бошида аниқладик», — деди у ЕХҲТ компьютер тизими айни пайтда хавфсизликда эканлиги, ходимлар эса янги хавфсизлик тизимлари ва пароллар билан таъминланганлигини таъкидлар экан.
ЕХҲТ расмий вакили APТ28 нинг ҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги тахминлар уларга маълум эканлигини, аммо текширув ўтказиш учун етарлича кучи йўқлигини айтди. «Биз бу мавзуда тахмин қилишни истамаймиз», — дея қайд этди у.
Изоҳ (0)