Баҳрайн қироллигининг амалдаги раҳбари Ҳамад ибн Иса Ал Халифа яҳудийларнинг Ханука байрамини 50 кишидан ошмайдиган маҳаллий яҳудийлар жамияти аъзолари билан бирга кутиб олди, дея хабар бермоқда TJournal.
Миннатдорлик белгиси сифатида баҳрайнлик яҳудийлар қиролга байрамнинг асосий атрибути бўлган Ханука шамдонини совға қилди.
Ҳамад ибн Иса Ал Халифа яҳудийлар масаласида араб дунёси учун либерал бўлган қарашлари билан таниқли. 2008 йилда у яҳудий аёлни мамлакатнинг АҚШдаги элчиси этиб тайинлаган, кейинроқ ўз маслаҳатчилари сафига бир неча нафар яҳудийни қўшган эди.
2015 йилда эса Баҳрайн қироли Европадаги яҳудийлар етакчиларини қироллик пойтахтига таклиф қилиб, шам ёқиш маросимини ўтказган ва ўз сиёсатининг тинч хусусиятини давом эттириш ниятини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)