Сурия мухолифатининг чет элдаги энг нуфузли бирлашмаси бўлмиш Мухолиф ва инқилобий кучлар миллий коалицияси Сурияда уруш ҳаракатларининг тўхтатилиши борасидаги келишувнинг имзоланишини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Миллий коалиция келишувни қўллаб-қувватлайди ва барча томонларни унга риоя этишга чақиради», — маълум қилди коалиция вакили Аҳмад Рамазон.
Бир муддат илгари Россия президенти Владимир Путин Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасида ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришилгани ҳамда музокара жараёнлари бошланганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)