Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати жангарилари назорати остидаги Сарипул вилоятида қуролли кишилар гуруҳи Латти қишлоғида яшовчи аёлни турмуш ўртоғисиз, ёлғиз бозорга боргани учун бошини танасидан жудо қилди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Вилоят губернатори сўзларига кўра, 30 ёшли аёлнинг эри айни пайтда Эронда. Толибларнинг маҳаллий вакиллари ўз жангариларининг қотилликка алоқадорлигини рад этмоқда.
Толиблар аёлларга эрининг ҳамроҳлигисиз уйни тарк этишни тақиқлайди. Шу билан бирга, уларга ишлаш ва ўқиш ман қилинган.
Изоҳ (0)