Кўмирни қайта ишлаб суюқ ёқилғи олиш бўйича дунёдаги энг йирик завод 28 декабрь, чоршанба куни Хитойнинг Нинся-Хуэй мухтор туманида иш бошлади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ушбу лойиҳа давлатга тегишли Shunhua Group компаниясининг шўъба корхоналаридан бири томонидан амалга оширилиш чоғида Хитой ускуналари ва материаллари ишлатилди, бу CTL технологияси бўйича узоқ вақт давом этган хорижий монополияни енгиб ўтиш имконини берди.
Ушбу лойиҳага тахминан 55 миллиард юань (7,9 миллиард доллар) инвестиция киритилди. Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари йилига 20 миллион тонна кўмирни қайта ишлаб, 4 миллион тонна нефть маҳсулотлари, шу жумладан, 2,7 миллион тонна дизел ёқилғиси, 980 минг тонна лигроин (махсус эритувчи бензин) ва 340 минг тонна суюлтирилган газ олиш имкониятини тақдим этади.
Изоҳ (0)