Хитойда Шанхай–Куньмин юқори тезликдаги магистралининг бутун узунлиги бўйлаб ҳаракат йўлга қўйилди. Бу мамлакатдаги энг узун юқори тезликдаги магистраль ҳисобланади, деб хабар беради «ТАСС».
2264 километрлик йўналиш Хитойнинг шарқий, марказий ва ғарбий қисмларидан ўтади.
28 декабрь куни йўналишнинг охирги, Куньминни Гуйян билан боғлайдиган қисмида ҳаракат бошланди. Шанхайдан Куньминга борадиган йўл 34 соатдан 11 соатга қисқарди.
Изоҳ (0)