Япония императори Акихито 2017 йил 1 январда халққа сўнгги марта Янги йил табриги билан мурожаат қилади, дея хабар бермоқда «ТАСС». Император саройи бошқармаси раҳбари Ясухико Нисимура айтишича, келаси йилдан императорни ушбу вазифадан озод этишга қарор қилинган.
«Бошқарув унинг ёшидаги император қандай мажбуриятларни бажариши кераклиги устидан доимо диққат билан назорат олиб боради», — деди Нисимура бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Акихито 1989 йилда тахтга ўтирганидан буён ҳар йили халққа Янги йил табриги билан мурожаат қилиб келган. Энди 23 декабрь куни 83 ёшини нишонлаган императорга бироз енгиллик бериш мақсадида уни бу вазифадан озод этишга қарор қилинди.
Аммо у бошқа Янги йил маросимларини аввалгидек бажариб боради. Масалан, 2 январь куни саройнинг ўқ ўтмайдиган шиша билан ҳимояланган балконига — уни Янги йил билан табриклаш учун йиғилган ўн минглаб японияликлар қаршисига чиқади.
Изоҳ (0)