Сочидаги Ту-154 авиаҳалокати қурбонларининг жасадлари ва самолёт бўлакларини қидириш ишлари ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамай, кеча-кундуз режимида давом этмоқда, деб ёзади «Ведомости».
Ҳудуддаги фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, 28 декабрга ўтар кечаси Сочида кучли ёмғир қуйган, аммо айни пайтда ҳаво яхшиланмоқда.
«Қурбонларга тегишли жами 15 та жасад аниқланди ва сувдан чиқариб олинди», — деди манба. Унинг айтишича, жасадлар дастлаб моргга, сўнг самолёт билан Москвага жўнатилади.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги Ту-154 ҳалокатга учраган ҳудудда 12 жасад ва қурбонларга тегишли 156 та тана бўлаклари топилганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)