28 декабрь, чоршанба куни эрталаб Афғонистон пойтахти Кобулда портлаш юз берди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб.
Баъзи маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши жабрланди. Таъкидланишича, портлаш масжидлардан бирининг ёнида юз берган.
Полиция тахминига кўра, ҳужум парламент аъзосига қарши қаратилган. Бошқа тафсилотлар маълум эмас. Ушбу ахборот расман тасдиқланганича йўқ.
Изоҳ (0)