Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Покистонда сифатсиз алкоголдан заҳарланиш қурбонлари сони 39 кишига етди. 150 киши касалхоналарга ётқизилди, уларнинг кўпчилиги беҳуш ҳолатда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Олдинроқ алкоголь таркибидаги метанолдан заҳарланиш оқибатида 32 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.

Айни пайтда воқеа юз берган Панжоб вилояти полицияси жабрланганлар сифатсиз алкоголни қаердан олганини аниқлашга уринмоқда.

«Христиан эркаклар 25 декабрь, Рождество куни алкоголь истеъмол қилган ва уй-уйига тарқаган. Эрталаб уларнинг кўпчилиги ухлаб ётганда оламдан ўтгани, бошқалари эса ўзини ёмон ҳис этгани маълум бўлди», — дея таъкидлади полиция вакиллари.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Зеленский Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган давлатларга қарши очиқ кураш олиб боришга ваъда берди
Дунё
Иордания шаҳзодасининг дабдабали тўйи, циркдан қочган ламалар, плакат “ушлаб олган” ит — 2 июнь суратлари
Дунё
Японияда “Мавар” тўфони туфайли миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди