Хитой давлат-хусусий шериклик модели бўйича молиялаштириладиган мамлакатдаги биринчи юқори тезликли магистрал қурилишини бошлади, дея хабар бермоқда «ТАСС» «Синьхуа»га таяниб.
Хитойнинг Чжэцзян провинциясида 270 километрга чўзиладиган юқори тезликли магистрал қурилиши 46,2 миллиард юан (6,9 миллиард доллар)га баҳоланмоқда. Хусусий инвесторлар инвестицияларнинг 51 фоизини таъминлаши керак.
Сентябрда провинция ҳукумати бир қатор компаниялар билан лойиҳада иштирок этиш тўғрисида келишув имзолаган эди. У магистрални қуриш ва таъмирлаш ҳуқуқига 30 йиллик концессияни кўзда тутади. Қурилиш тўрт йил ичида тугалланиши керак.
Изоҳ (0)