Россия Федерал хавфсизлик хизмати жамоатчилик билан алоқалар маркази Ту-154 самолёти бортида теракт содир этилганини кўрсатувчи далиллар йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ҳаво кемаси бортида террорчилик акти ёки диверсия амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатувчи аломат ва далиллар ҳозирча топилмади», — дейилади хабарда.
ФХХга кўра, Қора денгизга самолёт қулаши иши бўйича 4 та асосий тахмин кўриб чиқилмоқда. Улар двигателга ёт нарсаларнинг тушиб қолиши, қувват йўқолиши ва двигателлар панд беришига олиб келган сифатсиз ёқилғи, учувчилар хатоси ҳамда самолётнинг техник носозлигидир. Айни пайтда бу тахминларнинг барчаси синчиклаб ўрганилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)