Сурия армияси ва кўнгиллилар отрядлари Алепподан 40 километр шарқда ИШИД жангарилари ҳужумини қайтармоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
SANA агентлигига кўра, жангарилар ҳукумат кучларининг Дайр-Хафир туманида жойлашган авиация ўқув юрти ҳудудидаги ҳимоя маррасини ёриб ўтишга интилмоқда.
«Мазкур муҳим плацдарм ҳимоячилари ҳужумни қайтарди ва Мешреф-бу-Жаббор ва Ал-Байжон аҳоли пунктларида душманни таъқиб этмоқда. 50 дан ортиқ террорчи ўлдирилди, уларга тегишли ҳарбий-транспорт воситалари йўқ қилинди», — дея маълум қилди ҳарбий қўмондонлик вакили.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)