Россия элчисининг Туркияда ўлдирилиши олдиндан режалаштирилган, бу жиноятчининг ўз ташаббуси бўлмаган. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати Карловни ўлдиришда гумон қилинаётган шахснинг Туркиянинг ҳам ичкарисидаги, ҳам ташқарисидаги алоқаларини топишга уринмоқда.
Сойлу, шунингдек, ҳозир «қотил Фатхулла Гюленнинг террорчилик оқимига алоқадор эканлиги яққол аниқ бўлган»ини таъкидлади.
Туркия ИИВ раҳбари ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу ишнинг «жуда муҳим тафсилотлари»ни аллақачон аниқлаганини, аммо тергов манфаатлари учун уларни ҳозирча ошкор қила олмаслигини айтди.
Сойлунинг сўзларига кўра, Туркияда 2015 йил июнида парламент сайловларидан сўнг юз берган терактлар ва Россия элчисининг ўлдирилиши «ўзаро боғлиқ ва ягона режанинг мақсади ҳисобланади».
Изоҳ (0)