Белградда 1972 йили Германиянинг Хермсдорф шаҳри осмонида рўй берган авиаҳалокатда омон қолган стюардесса Весна Вулович оламдан ўтди. Бу ҳақда Сербиянинг Večernje novosti нашри хабар бермоқда.
Ўлим сабабига аниқлик киритилмади, бироқ Вуловичда саломатлиги билан боғлиқ муаммолар бўлгани билдирилмоқда. У 67 ёшда эди.
44 йил аввал Весна Вулович бошидан кечирган авиаҳалокат McDonnell Douglas DC-9-32 лайнери бортига хорват миллатчилари олиб ўтган бомба портлаши туфайли содир бўлгани тахмин қилинади. Ҳаво кемасидаги 28 кишидан фақат серб стюардессаси 10 160 метр баландликдан парашютсиз қулаб, тирик қолди ва бу дунё рекорди деб тан олинди.
Вулович кўплаб жароҳат олган ва бир неча кун комада ётганди. Даволаниш 16 ой давом этди, бундан 10 ой мобайнида аёл фалаж ҳолатида бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)