АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўз номидаги жамғармага нисбатан текширув олиб борилаётган вақтда, уни тарқатиб юбора олмайди. Бу ҳақда Нью-Йорк бош прокурори матбуот котиби Эми Спиталник ўз Twitter’ида маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс». У текширув тугайдиган муддатни ошкор қилишдан бош тортди.
«Жамғарма ҳамон тергов остида ва у якунланмагунича, ёпила олмайди», — деди Спиталник.
Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти ўз номи остидаги хайрия жамғармасининг тарқатилишини эълон қилган эди. Ташкилотнинг ёпилишини у ўзининг президентлик муддати чоғида манфаатлар тўқнашуви эҳтимоли билан изоҳлади.
Тергов жамғармани 2016 йил сентябридан буён текширмоқда. Октябрда Нью-Йорк бош прокурори Жона Шнайдерман Трампнинг жамғармасидан хайрияларни қабул қилишни тўхтатишни сўради. У ташкилот штат маъмуриятида рўйхатдан ўтмагани ва шу тариқа қонунни бузаётганини айтди.
Изоҳ (0)