«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Фарах шаҳридаги (шу номли вилоят маъмурий маркази) назорат-ўтказиш пунктига уюштирган ҳужуми оқибатида камида уч нафар полициячи ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жангарилар пунктдаги қурол-яроғни ўзи билан олиб кетгани билдирилмоқда.
«Синьхуа» агентлигининг норасмий манбаларига кўра, куч тизими ходимларининг жангарилар билан отишмаси давомида 11 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)