Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 24 декабрь, шанба куни ишчи ташриф билан Самарқандга йўл олди. У Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда K-News маълум қилди.
Алмазбек Атамбаев жума кунидан буён Самарқандда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Икки мамлакат раҳбарлари ўзаро муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)