Ўзбекистон бош вазири виртуал қабулхонасига спортга оид 1100 та мурожаат келиб тушгани айтилганди. Уларнинг айримлари ўз ечимини топгани ҳақида «Спорт» газетаси «Дарё»га маълумот берди.
Стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган фарғоналик Муқаддас Икромованинг шароит сўраб қилган мурожаатини бир йўла уч ташкилот ўрганиб чиққан: Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги. Бу ташкилотлар спортчига ҳомий бириктириб қўйгани айтилган.
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридан бўлган қиз айни пайтда навбатдаги мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўряпти, деб ёзилган «Спорт» газетаси тақдим этган мақолада.
Аввалроқ Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев интервью бериб, мурожаатларга асосли жавоб бериш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясида махсус штаб ташкил этилгани ҳақида айтиб ўтганди. Ишчи гуруҳ аъзолари эрталаб 8 дан 11 гача махсус қабулларни ташкил этмоқда. Улар орасида ЎФФ бош котиби, терма жамоалар маркази ва ПФЛ директорлари, ҳуқуқшунослар бор.
Бош вазир виртуал қабулхонасига мурожаатидан кейин ўсмир футболчиларнинг «Бунёдкор» футбол мактабига қабул қилингани ҳақидаги хабарни мана шу ҳаволада ўқиш мумкин.
Изоҳ (0)