Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов 17 декабрь, шанба куни тузилма ташкил этилганининг 15 йиллигига бағишланган халқаро марафонга старт берди. Мусобақа Хитойнинг Куньмин шаҳридаги Дяньчи кўли қирғоғида бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
ШҲТга аъзо давлатлар элчилари ва вакиллари масофанинг биринчи 200 метрини босиб ўтди. Мусобақаларда жами 15,6 минг киши қатнашмоқда, уларнинг аксарияти профессионал спортчи ҳисобланади. Марафон ташкилот географик доирасидан четга чиққани ва қатнашчилар тўрт қитъа, 23 мамлакатдан келгани билдирилмоқда.
Мусобақаларда 42, 21, 10, 5 ва 1 километрга югуришлар бўлиб ўтади. Тўлиқ масофа — 42 километрга чопишда 2,8 мингдан ортиқ спортчи иштирок этади. Улар орасида дунё миқёсида ном қозонган атлетлар, жумладан, тўлиқ марафондаги энг яхши натижалардан бири (2 соат ва 10 дақиқа) эгаси кениялик Жонстон Майо бор. Биринчи ўрин учун мукофот 40 минг долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)