Мюнхеннинг «Бавария» футбол клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски амалдаги шартномасини янгилаганидан сўнг, жамоанинг энг катта маош олувчи футболчисига айланди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Bild нашри манбалари берган ахборотга кўра, Польша терма жамоаси аъзоси «Бавария»да ҳужумчи Томас Мюллер ва дарвозабон Мануэль Нойердан ҳам кўпроқ маош олади.
Хабар беришларича, Мюллер ва Нойернинг маошлари йилига 15 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Роберт Левандовски 2014 йили июлида «Бавария»га ўтган ва жамоа билан 2019 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. 28 ёшли футболчининг янги шартномаси 2021 йил 30 июнгача амалда бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)