Жаҳоннинг энг катта чўли, Шимолий Африкадаги Саҳрои Кабирда 37 йилдан бери биринчи марта қор ёғди. Бу ҳақда, The Telegraph нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Жазоирнинг Айн-Сафро шаҳрида ушбу ноёб табиий ҳодисани қайд этишга муяссар бўлган сураткаш Карим Бучетатанинг гувоҳлик беришича, одамлар қорни кўриб ҳайратини яшира олмаган.
Мунтазам кузатувлар бошланганидан буён Саҳрои Кабирда икки марта қор тушди. Биринчи марта бу 1979 йилнинг 18 февралида Айн-Сафрода рўй берганди. Ўшанда қор бўрони ярим соат давом этганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)