Тошкентлик автоҳаваскорларнинг Facebook’даги гуруҳларида шаҳар кўчалари бўйлаб Санта-Клаус либосида ҳаракатланаётган мотоциклчининг суратлари эълон қилинди.
Кўпчилик интернет фойдаланувчилари мазкур суратларни хушкайфият билан кутиб олган, суратлар остида кайфиятни кўтарадиган комментлар қолдирган.
Фойдаланувчилардан бирининг қайд этишича, Қорбобо либосида мотоцикл миниш анъанаси бундан икки йилча аввал, «Ўзбекистон байкерлари» гуруҳи томонидан бошланган.
2015 йил арафасида бир гуруҳ ўзбекистонлик байкерлар Қорбобо ва байрамнинг бошқа қаҳрамонлари либосида болакайларни Янги йил билан қутлаган, турли акциялар ўтказган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)