Шимолий Финляндия университети олимлари сауна ва ҳаммомларга доимий равишда бориб туриш деменция — ақлий қобилият сусайишининг олдини олишини аниқлади. Тадқиқот Age and Ageing журналида чоп этилди.
Мутахассислар 20 йил давомида ўрта ёшдаги 2 минг эркакнинг саломатлиги ҳолатини кузатиб борди. Тадқиқот иштирокчилари саунага қатнаб туриш давомийлигига қараб 3 гуруҳга бўлинди.
Тадқиқотчилар ҳаммомга ҳафтасига тўрт—етти марта борганларда буни ҳафтада бир бор амалга оширганларга нисбатан деменциянинг исталган шакли ривожланиши хавфи 66 фоизга камайишини аниқлади. Саунага бот-бот бориб турганда Альцгеймер касаллигига чалиниш хавфи ҳам 65 фоизга камаяди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)