• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қўзиқорин

    Заҳарли илонлар ва қуролланган босқинчилар: «Ер сайёраси II» қандай суратга олинган?

    Бундан 10 йил аввал экранларга чиққан «Ер сайёраси» сериали ёввойи табиат ҳақида ҳикоя қилувчи аъло даражадаги ҳужжатли киноасар сифатида тан олинган, бироқ унинг давоми — «Ер сайёраси II» эса ундан-да яхшироқ чиқди — ҳужжатли телесериалнинг ҳар бир қисмини 10 миллион томошабин кузатиб борди. Meduza нашри «Ер сайёраси II»нинг ақлбовар қилмас кадрлари қандай қилиб суратга олингани ва тасвирга олиш гуруҳи 2016 йилнинг энг асосий ҳужжатли сериалини съёмка қилишда қандай қийинчиликларга дуч келгани ҳақида ҳикоя қилди.

    «Ер сайёраси II» олти қисмдан иборат. Сериал тайёр бўлгунига қадар унинг ижодкорлари жаҳоннинг 40 мамлакатида 117 та тасвирга олиш жараёнини уюштирди. Уникал кадрларни олиш учун операторлар 4K-камералар, дронлар, параглайдерлар ва ҳатто бургутлардан фойдаланди. Масалан, ўнлаб илонлардан қочаётган янги туғилган игуана билан боғлиқ даҳшатли саҳна дронлар ва ердаги икки оператор ёрдамида олинган — улардан бири штатив ва узун фокусли объективлар билан лавҳаларни катталаштириб тасвирга олган бўлса, иккинчи оператор оддий камерада ишлаган.

    Жасур игуаналарни тасвирга олиш ишлари Галапагос оролларида бўлиб ўтди ва бу ҳолат ҳам ишга ёрдам берди: бу ердаги жониворлар одамдан қўрқмайди. Шу сабабли операторларнинг яшириниб ўтиришига ҳам ҳожат йўқ эди. Игуаналар ҳақидаги эпизод икки йил давомида суратга олинган, бу вақт ичида тасвирга олиш гуруҳи Галапагос оролларига икки марта 18 кунлик саёҳатни ташкил этди. Намойиш учун тайёрланган видео эса 9 дақиқадан иборат.

    Сериал ижодкорларининг қайд этишича, монтажнинг энг асосий вазифаси — тасвирга олинган материални телевизион форматга мослаб қадоқлаш, сиқиш ва зичлаштиришдан иборат. Масалан, «Жунгли» сериясида жаннат қушлари ҳақида ҳикоя қилинади: асосий ҳикоя мода қушнинг эътиборини тортиш мақсадида рақсга тушаётган нар қуш нуқтаи назаридан суратга олинган. Рақс ярим соатгача давом этиши мумкин, бироқ видео қисқартирилган — шу сабабли эпизодга мода қуш ва нарнинг рақобатчилари нуқтаи назаридан олинган кадрларни ҳам киритишнинг уддасидан чиқилган.

    Лекин гризли айиқларига бағишланган лавҳада BBC One муаллифлари видеони бошқачароқ монтировка қилган: дастлаб томошабинларга Шимолий Америка тоғларидаги кучли кўчки, сўнг овқат излаб юрган айиқлар кўрсатилди. Кўчки кадрлари 10 йил аввалги бўлиб чиқди — бу табиат ҳодисаси биринчи сериал учун олинган эди. Бу ҳолат баъзи томошабинларни аччиқлантирди, бироқ сериал ижодкорлари бунда муаммо кўрмаяпти: «Биз айиқлар ҳозиргина кўчки бўлган шу қоядан юриб келаяпти, деб айтганимиз йўқ. Биз кўчкилар умуман олганда муаммо эканинини кўрсатмоқчи бўлдик». «Би-би-си»дагиларнинг эътирофича, тежамкорлик мақсадида эски кадрлардан фойдаланилган.

    «Ер сайёраси II»нинг худди шу эпизоди Альп тоғларининг ҳаводан олинган кадрлари учун ҳам танқид қилинди. Баъзи лавҳалар бургутга ўрнатилган камера орқали олинган; дастлаб томошабинлар сериал ижодкорлари йиртқич қушни «эгарлашга» муваффақ бўлганидан ҳайратини яшира олмади, бироқ кейинроқ бу қўлга ўргатилган бургут экани маълум бўлди (унга ҳақиқатан ҳам камерани қотириб қўйишган эди). «Би-би-си» эса қушнинг келиб чиқишини ҳам яшириб ўтиргани йўқ: бургутнинг лақаби Словак экани ва у Францияда яшаши серия охирида намойиш этилган суратга олиш жараёни ҳақидаги лавҳада айтиб ўтилган.

    Тасвирга олиш ишлари вақтида тез-тез кутилмаган ҳодисалар юз берган. Атлантика океанининг жанубида жойлашган Завадовский вулқон-оролига экспедиция бир йил давомида режалаштирилди; жамоа Атлантика пингвинлари истиқомат қиладиган бу оролгача етти кун сузди. Тўфон вақтида камера шалаббо бўлди. Бошқа шундай камерани топиш имкони йўқ эди, шу сабабли қурилмаларни грелкалар ёрдамида қуритишга тўғри келди. Охир-оқибат, камера кемадаги ошхона плитасида тўла қуритилди.

    Операторлардан бири шаффоф қурбақаларни тасвирга олаётган вақтида ҳаётини жиддий тарзда хавф остига қўйди. Судралиб юрувчиларни излаб топишга кўмаклашган олим сайёрадаги энг хавфли илон яшайдиган унча катта бўлмаган кўл яқинида истиқомат қиларди. Шунга қарамай, оператор уч ҳафта давомида шу кўл ичида ўтириб, қурбақани тасвирга олди ва арилар қурбақанинг тухумини қачон ўғирларкин, деб кутди.

    Мадагаскарда тасвирга олиш гуруҳи бошқа муаммога дуч келди. Чигирткаларни видеога олиш режалаштирилган жойда операторларни қуролланган одамлар кутиб тургани маълум бўлди. Тасвирга олиш ишларини зудлик билан тўхтатиш ва хавфли ҳудудни тарк этишга тўғри келди. Бироқ, «Ер сайёраси»нинг операторлари уйга муҳим кадрларсиз қайтишни истамай, вертолёт излаб топишди ва чигирткаларни барибир суратга олишди.

    Қозоғистонда эса операторлар гуруҳи сайғоқларнинг оммавий қирилиши гувоҳига айланди. Тасвирга олиш ишлари юз минглаб урғочи сайғоқлар бир вақтнинг ўзида авлод қолдираётган жойда бўлиб ўтаётган эди. Сўнг қандайдир оғир касаллик сабаб, уларнинг 150 мингтаси уч кун ичида қирилиб кетди.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    20.12.2016, 22:10   Изоҳ (0)   32599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ер сайёраси II»нинг энг яхши лавҳалари: Сузаётган ялқов, қор қоплони ва жасур игуана

    20.12.2016, 17:00

    Британиялик эркак минг нафар ҳамкасбига Янги йил совғаларини улашади

    20.12.2016, 10:13

    Қоидабузар ҳайдовчига антиқа жазо: Кекса чиқинди ташувчи тақиқланган жойда қолдирилган машинани 40 бак билан ўраб ташлади

    19.12.2016, 19:37

    Фин олимлари саунага доимий бориб туриш ақлий қобилият сусайишининг олдини олишини аниқлади

    19.12.2016, 14:46

    Тошкент кўчаларини мотоциклда кезаётган Санта-Клаус (фото)

    18.12.2016, 20:24

    Тошкент кўчаларида байрам кайфиятини улашиб юрган Spark (видео)

    18.12.2016, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралия Фаластинни тан олиш ниятини эълон қилди. Янги Зеландия эса ушбу масалани кўриб чиқмоқда 

    Дунё | 11 август, 21:35

    Япония ҳукумати сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли уч миллион кишини эвакуация қилишга чақирди

    Дунё | 11 август, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” “Насаф” устидан муҳим ғалабага эришди

    Спорт | 11 август, 21:15

    Уч нафар ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 21:15

    “Ракурс” — Ҳамид Содиқ билан. Оқсоқ олий таълим ҳақида очиқчасига гаплашамиз (видео)

    Ўзбекистон | 11 август, 21:06

    “МТРК биносидаги ягона лифт икки йилдан бери ишламайди” — сенатор раисга сўров юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 20:59

    Дональд Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Бу хавфли касалликми?

    Дунё | 11 август, 20:46

    Варикоз муаммоси: касалликни олдини олиш ва даволаш бўйича флеболог тавсиялари

    Аёллар саҳифаси | 11 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.