Ўзбекистонда Хитой компанияси билан ҳамкорликда шиша ишлаб чиқариш бўйича янги корхона қурилади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Хитойнинг «Минъюан силу» савдо-саноат компанияси шиша ишлаб чиқариш заводини «Жиззах» махсус индустриал зонасида қуради. Куни кеча мазкур корхона пойдеворини тиклаш маросими ўтказилди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 110 миллион доллар атрофида. Заводнинг биринчи навбати келгуси йилнинг май ойида ишга туширилиши, 2019 йилнинг сентябрь ойидан эса тўлиқ фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)