Korea Post компанияси «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта алоқаси объектларини модернизация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа президент Ким Ки Деок бошчилигидаги Жанубий Корея миллий почта хизмати делегациясининг Тошкентга ташрифи чоғида тақдим этилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон почтаси» бош директори Шухрат Атамухамедов билан учрашув чоғида мамлакат почтасининг тараққиёти почта операциялари сифатини ошириш, логистика тизимини яхшилаш, шунингдек, ахборот технологиялари ва почта хизматларининг янги турларини жорий этишни кўзда тутиши таъкидланди.
Икки мамлакат почта хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги йўналишлари жорий йил апрелида Сеулда бўлиб ўтган музокараларда белгилаб олинганди. Август ойида Корея томони «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта алоқаси объектларини ўрганди ва шундан сўнг уларни модернизация қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)