Тошкент давлат стоматология институти ректорининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди ва 2016 йил 16 декабрдан бошлаб расман ишга тушди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири Алишер Юнусов хабар берди.
Институтнинг tsdi.uz электрон манзилида жойлашган ушбу қабулхонага муассаса фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай мурожаат онлайн режимда тун-у кун қабул қилинади. Бу янгилик билан институт талабалари, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳам таништирилмоқда.
Шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғи орқали ҳам институтда таҳсил олаётган талаба-ёшлар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар, собиқ битирувчилар ва ота-оналар хабардор қилинди.
Изоҳ (0)