Ўзбекистон ва Жанубий Корея мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, деб ёзади UzDaily.
Жанубий Корея молия вазири Ю Иль Хо ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея молия вазирларининг тўртинчи учрашуви доирасида учрашув ўтказди.
Ю Иль Хо томонлар энергетика ва ресурслар соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришини, шунингдек, саноат секторидаги шерикликни мустаҳкамлашини таъкидлади.
Унинг маълумотларига кўра, мамлакатлар, шунингдек, Жанубий Корея компанияларининг Тошкентдаги лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан, Тошкент аэропортининг янги терминалини қуришдаги иштирокини кенгайтириш учун кучларни бирлаштиради.
Бундан ташқари, Жанубий Корея ушбу лойиҳаларни Корея иқтисодий тараққиётга кўмак жамғармаси каби жамғармалари ёрдамида қўллаб-қувватлаш ниятида.
Изоҳ (0)