Япония бош вазирининг кортежи асосий йўлдаги транспорт оқимига қўшилиши акс этган видеоёзув Reddit фойдаланувчилари диққатини тортди, деб ёзади TJournal.
Бош вазирнинг карвони оқимга қўшилиши учун автомобилларнинг ҳаракатланиши қарийб тўхтатилмаган (бошқа машиналарнинг ҳаракати қисман ва жуда қисқа вақтга секинлаштирилган), кортеждаги автомобилларда бўлган ҳаракатни тартибга солувчилар машинадан тушмай, очиқ деразалар орқали жараённи бошқарган.
Reddit’да изоҳ қолдирганлар кортежнинг бу услубда ҳаракатланишини жуда хушмуомала деб таърифлаган, айни вақтда, тартибга солувчиларнинг қўлидаги оқ қўлқоплар «жуда пўрим» кўринаётганини қайд этган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)