• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Элчига ўлим йўқми? 2003–2015 йилларда дунё миқёсида элчиларга уюштирилган суиқасдлар

    19 декабрь куни Анқара Замонавий санъатлар марказида расмлар кўргазмасининг очилиш маросимида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов чиқиш қилаётган пайтда номаълум шахс томонидан отиб ташланди. Жиноятчи араб ва турк тилларида гапириб, ўз мотивларини тушунтиришга уринди, шунингдек, тепага қарата ўқ узиб, залда тўпланганларни бинони тарк этишга чақирди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Воқеа жойига етиб келган турк полицияси махсус кучлари узоқ давом этган отишмадан сўнг экстремистни йўқ қилди. Аммо элчининг жонини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Андрей Карлов ҳаётдан кўз юмди.

    Ушбу воқеа жаҳон миқёсида кенг муҳокамаларни келтириб чиқарди. Турли таҳлиллар ва баҳслар қаторида баъзи нашрлар масаланинг тарихини ҳам ўрганишга уринмоқда. Шу муносабат билан «РИА Новости» 2003 йилдан бугунга қадар турли мамлакатларда элчиларга нисбатан уюштирилган ҳужумларни эсга олди.

    2003

    28 март куни Кот-д’Ивуар пойтахти Абужада Саудия Арабистони элчиси Муҳаммад Аҳмад Рашид ўлдирилди.

    29 декабрь куни Бурундида Папа нунцийси (Ватикан элчиси), ирландиялик Майкл Кортни оғир яраланди. Нунцийга ҳужум мамлакат пойтахти Бужумбурадан 40 километр жануброқда рўй берди.

    Нунций маҳаллий шифохонада операция чоғида кўп қон йўқотишдан вафот этди.

    2005

    2 июль куни Мисрнинг Ироқдаги элчиси Ихоб аш-Шариф Бағдоддаги уйидан олиб қочиб кетилди. Унинг қўлга олиниши учун жавобгарликни Мусоб аз-Зарқавийнинг «Икки дарё оралиғи ўлкасидаги жиҳод базаси» ташкилоти ўз зиммасига олди. 7 июль куни террорчилар асир қатл этилганини эълон қилди, аммо унинг танаси шу билан топилмади.

    21 июль куни Бағдодда Жазоир дипломатик миссияси раҳбари Али Билъаруссий пресс-атташе Изиддин Белқадий билан бирга ўғирлаб кетилди. 27 июль куни улар қатл этилгани маълум бўлди. Жавобгарликни яна ўша гуруҳ зиммасига олди.

    2008

    20 сентябрь куни Покистон пойтахти Исломободда «Мариотт» меҳмонхонасида уюштирилган портлашда Чехия элчиси Иво Ждярек ҳалок бўлди. 2008 йил августда вазифасига киришган элчи шаҳарнинг энг нуфузли ва яхши қўриқланадиган меҳмонхонаси ҳисобланадиган «Мариотт»да турарди.

    Жавобгарликни Fedayeen Islam гуруҳи зиммасига олди. Ҳужум оқибатида 53 киши ҳалок бўлди, 226 киши яраланди.

    2012

    11 сентябрь куни Ливияда дипломатик идорага уюштирилган ҳужум оқибатида АҚШнинг мамлакатдаги элчиси Кристофер Стивен ва Бенгазидаги АҚШ консуллигининг уч ходими ўлдирилди. АҚШ консуллиги биноси номаълум шахслар томонидан гранатомётлардан ўққа тутилди.

    2015

    27 март куни Сомали пойтахти Могадишодаги меҳмонхонага «аш-Шабоб» гуруҳи уюштирган ҳужум оқибатида 24 киши ҳалок бўлди. Улар орасида Сомалининг Швейцариядаги элчиси ҳам бор эди.

    20.12.2016, 22:22   Изоҳ (0)   73766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Малайзия расмийлари MH370 авиалайнери қолдиқларини топишдан умидини узмагани билдирилди

    20.12.2016, 18:02

    Эрон президенти расмий ташриф билан Қирғизистонга келади

    20.12.2016, 17:07

    Россиялик терговчилар элчи Андрей Карловнинг ўлдирилиши тафсилотларини ўрганиш учун Туркияга йўл олди

    20.12.2016, 16:44

    Соломон оролларида 6,7 магнитудали зилзила рўй берди

    20.12.2016, 16:31

    Хитой АҚШга Жанубий Хитой денгизида қўлга олинган сув ости дронини қайтариб берди

    20.12.2016, 16:08

    Франция Австралияга қиймати 34 млрд евро бўлган 12 та сув ости кемаси етказиб беради

    20.12.2016, 15:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.