Франция ва Австралия 12 та сув ости кемасини етказиб бериш бўйича битим имзолади. Келишув қиймати 34 миллиард еврони ташкил этмоқда, дея хабар беради «ТАСС».
«Мазкур ҳукуматлараро келишув Австралияга техниканинг энг сўнгги ютуқлари асосида ўз сув ости флотининг яратиш имконини беради», — дея таъкидлади мамлакат бош вазири Малколм Тёрнбулл.
Франциянинг DCNS корпорацияси шу йил апрелида Австралияга сув ости кемалари етказиб бериш бўйича танловда ғолиб чиқди. Австралия флоти Barracuda туркумидаги биринчи кемаларни 2030 йилда олиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)