Соломон оролларида 6,7 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Хизматга кўра, ерости силкинишлари маркази Киракира шаҳридан 119 километр шимоли-ғарбда, 44 километр чуқурликда бўлган.
Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар, шунингдек, цунами хавфи ҳақида хабар берилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)