Хитой мудофаа вазирлиги АҚШга олдинроқ Жанубий Хитой денгизида қўлга олинган сув ости дронини қайтариб берганини маълум қилди. Пентагон матбуот котиби Питер Кук мазкур маълумотни тасдиқлади, дея хабар беради «ТАСС».
«Хитой ва Америка томонининг дўстона маслаҳатлашувларидан сўнг қурилма 20 декабрь, сешанба куни қайтариб берилди. АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Mustin кемаси уни Филиппиндаги Субик-бей базасидан тахминан 50 миль шимоли-ғарбдаги халқаро сувларда қабул қилиб олди», — дея таъкидлади Кук.
Пентагон матбуот котибига кўра, АҚШ ушбу ҳодисани ўрганишда давом этади. Хитой ҳарбий-денгиз кучлари ҳаракати эса «халқаро қонунлар ва ҳарбий денгизчиларнинг ўзини тутиш қоидаларига тўғри келмайди».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)