Россия махсус ташкилотлари, Тергов қўмитаси ва ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан иборат 18 кишилик гуруҳ Туркияга учиб кетди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
«Гуруҳ Туркияда Россия элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши тергови доирасида ҳаракат қилади. Бу ҳақда Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда келишиб олинган», — дея таъкидлади Песков.
Россия ташқи ишлар вазирлиги элчининг ўлдирилиши ҳақидаги масала БМТ Хавфсизлик кенгашига қўйилишини билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)