Эквадор қирғоқларида рўй берган 5,8 магнитудали зилзила оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 47 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Асосий силкинишдан сўнг кучи 4,2 магнитудага етган камида 25 та силкиниш қайд этилди. Зилзила мамлакат шимоли-ғарбидаги Эсмеральдас провинциясининг соҳилбўйи шаҳарларига жиддий шикаст етказди.
Табиий офат, хусусан, Тинч океани яқинидаги Атакамес ва Тонсупа шаҳарларида кучли вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Камида 700 оила уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)