18 декабрь ҳолатига кўра, 2016 йилда Афғонистонда 580 мингдан ортиқ киши мамлакат ичидаги қочоқларга айланган. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар операциялар координацияси бошқармаси маърузасида айтилади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ўтган йиллардаги ички қочоқларни ҳисобга олганда, уруш, очлик ва вайронгарчилик туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган одамларнинг умумий сони қарийб икки миллионга етган.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши маърузасида таъкидланишича, ҳукумат қўшинлари ва толиблар ўртасидаги тўқнашувлар сони 2016 йилда кескин кўпайиб, 2015 йилги кўрсаткичдан 22 фоизга ўсган — бу 2007 йилдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.
Изоҳ (0)