БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тарқатилган баёнотда Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши теракт деб баҳоланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Кенгаш аъзолари «террорчилик ҳужуми ижрочилари, ташкилотчилари, молиявий ҳомийлари жавобгарликка тортилиши» зарурлигини билдирди.
Пан Ги Мун юз берган ҳодисани «ақл бовар қилмайдиган теракт» деб атади. Халқаро ташкилот бош котибига кўра, «дипломатлар ва фуқароларга ҳужумни асло оқлаб бўлмайди».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)