19 декабрь, душанба куни кечқурун Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги ислом ибодат марказида юз берган отишмадан сўнг, полициячилар жиноят жойи яқинидаги дарёдан номаълум эркак жасадини топди, деб ёзади «Корреспондент.net».
У ўқотар қурол билан уч мусулмонни яралаган ёш йигитни қидириш чоғида аниқланган. Ярадорлардан икки нафари оғир аҳволда ётибди. Полиция икки ҳодиса бир-бирига алоқадорлиги юзасидан маълумот берганича йўқ.
Нашр эслатишича, қора либос кийиб олган 30 ёшлардаги йигит Цюрихдаги ибодат марказига бостириб кириб, тартибсиз ўт очган, сўнг номаълум томонга қараб қочиб қолган эди.
Изоҳ (0)